Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

янв.21
ҒАЛЛА МАЙДОНЛАРИДА СУҒОРИШ ИШЛАРИ НАЗОРАТДА
янв.21
ТИЛЛАТЕПА МАҲАЛЛАСИДА ЙЎЛ БЕЛГИЛАРИНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА МУРОЖААТ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛДИ
янв.21
ТАБРИКЛАЙМИЗ!
янв.21
КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАР ВА УЛАР АТРОФИДАГИ ҲУДУДЛАР ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ДЕПУТАТЛИК СЎРОВЛАРИ ВА АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ НАТИЖАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
янв.21
ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИГИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ 31-СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
янв.21
МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТНИНГ ҚЎШИМЧА МАНБАЛАРИНИ ЙЎНАЛТИРИШ МАСАЛАСИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ
янв.21
АҲОЛИНИНГ ИЧИМЛИК СУВИ БЎЙИЧА МУРОЖААТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
БИРИКТИРИЛГАН ТАШКИЛОТ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ
МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТНИНГ ҚЎШИМЧА МАНБАЛАРИНИ ЙЎНАЛТИРИШ МАСАЛАСИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТНИНГ ҚЎШИМЧА МАНБАЛАРИНИ ЙЎНАЛТИРИШ МАСАЛАСИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг навбатдаги сессиясида туман маҳаллий бюджетининг 2026 йил II чоракдаги ижроси ҳамда даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми маблағларидан фойдаланиш масаласи муҳокама қилинди.
📊 II чорак учун маҳаллий бюджет даромадлари прогнози 44 млрд 613 млн сўм этиб белгиланган бўлиб, амалда Давлат активларини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар билан бирга 45 млрд 873 млн сўм ёки 102,8 фоизга бажарилди.
Натижада маҳаллий бюджетда 1 млрд 260 млн сўм қўшимча манба шакллантирилди. Шундан 763 млн сўми Давлат активларини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар ҳисобига тўғри келади.
Депутатлар муҳокамасига қўшимча маблағларни қуйидаги тадбирларга йўналтириш таклиф этилди:
🔹 213 млн сўм — «Рақамли ҳокимлик» дастурий комплексини жорий этиш, ситуацион заллар, оператор хоналари ва иш ўринларини замонавий техника ҳамда дастурий воситалар билан жиҳозлашга;
🔹 300 млн сўм — Бунёдкор маҳалласида криминоген вазиятни яхшилаш мақсадида қўриқлаш-патруль хизмати фаолиятини ташкил этишга;
🔹 130 млн сўм — куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида туман ҳокимлигида таъмирлаш ишлари учун қурилиш материалларини харид қилишга.
Мазкур таклифлар жамоатчилик фикри инобатга олинган ҳолда, амалдаги қонунчилик талаблари асосида депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилинди ва тегишли қарор қабул қилинди.

Slide 1 of 1