АҲОЛИНИНГ ИЧИМЛИК СУВИ БЎЙИЧА МУРОЖААТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Тошпўлатов Олимжон Юлдашевич томонидан аҳолининг ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ мурожаати туман Маҳаллалар уюшмаси раҳбари К. Усмонов билан биргаликда жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида мавжуд муаммонинг келиб чиқиш сабаблари муҳокама қилиниб, уни бартараф этиш юзасидан тегишли масъулларга амалий чоралар кўриш бўйича тавсиялар берилди.
Мурожаат ижроси депутатлик назоратига олинди.