ҒАЙРАТ САЙЛОВ ОКРУГИДАГИ МУАММОЛАР ЎРГАНИЛДИ Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мутахассиси Комилжон Эгамбердиев томонидан депутат Дилшод Сидиқов сайланган 10-Ғайрат сайлов округида ҳудудий ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш жараёнида Комилжон Эгамбердиев маҳалла еттилиги ва нуронийлар билан биргаликда аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ҳамда фуқаролар мурожаатларини атрофлича муҳокама қилди. Мавжуд масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди. Аниқланган муаммолар ва мурожаатлар белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, тегишли чоралар белгилаш учун туман Кенгаши котибиятига тақдим этилди. 🇺🇿 Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши матбуот хизмати.