Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибиятининг иш режасига мувофиқ, Кенгаш котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна томонидан Қораполвон маҳалласидаги қишлоқ врачлик пунктининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди. Ўрганиш давомида муассасанинг иситиш тизими, электр ва сув таъминоти, хоналарнинг санитария ҳолати, дори-дармон ҳамда зарур тиббий жиҳозлар билан таъминланганлиги кўздан кечирилди. Аниқланган масалаларни бартараф этиш ва аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун зарур шароитларни яратиш бўйича масъулларга тегишли тавсиялар берилди. Ўрганиш натижалари назоратга олинди. 🇺🇿 Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши матбуот хизмати.