35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

янв.21
СОЙБЎЙИ МАҲАЛЛАСИДАГИ МАКТАБ КУТУБХОНАСИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ҚАЙРОҚИ МАҲАЛЛАСИДАГИ 51-СОНЛИ МАКТАБ ФАОЛИЯТИ ДЕПУТАТЛАР ЭЪТИБОРИДА
янв.21
Асосий мақсад — ҳар бир хонадон учун барқарор даромад манбаини яратиш
янв.21
51-СОНЛИ МАКТАБНИНГ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИГИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
«СОЙБЎЙИ» МАҲАЛЛАСИДАГИ СУВ ИНШООТИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ҚАЙРОҚИ МАҲАЛЛАСИДА АҲОЛИНИ ҚИЙНАБ КЕЛАЁТГАН ЙЎЛ МАСАЛАСИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА МАВСУМИЙ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА
янв.21
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ АСОСИДА МУАММО ЖОЙИДА ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ — КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ
янв.21
ГУЛШАН МФЙДАГИ ИЧКИ ЙЎЛЛАРНИ ШАҒАЛЛАШ БЎЙИЧА ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ
Асосий мақсад — ҳар бир хонадон учун барқарор даромад манбаини яратиш
Асосий мақсад — ҳар бир хонадон учун барқарор даромад манбаини яратиш
Янгиқўрғон туманида камбағалликни қисқартириш, аҳоли даромадларини ошириш ҳамда ҳар бир хонадоннинг мавжуд имкониятларидан самарали фойдаланишга қаратилган амалий ишлар изчил давом этмоқда.
Бугун туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович «Мўғул» маҳалласида хонадонбай ўрганиш ишларини олиб борди.
Асадулла Нажмиддинов бошчилигидаги ишчи гуруҳ М. Абдураҳмонова, Г. Абдуғаниева ва М. Худойқуловаларнинг хонадонларида бўлиб, оила аъзолари билан самимий мулоқот қилди.
Суҳбатлар давомида оилаларни қийнаётган муаммолар, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати ва бандлигини таъминлаш имкониятлари атрофлича ўрганилди. Муаммоларни ҳал этиш бўйича амалий чоралар белгилаш, шунингдек, ҳар бир оила учун муносиб ва доимий даромад манбаини шакллантириш масалалари муҳокама қилинди.
Бунда хонадонларнинг меҳнат салоҳияти, томорқа ерлари, касб-ҳунари, тажрибаси ҳамда тадбиркорликка бўлган қизиқишидан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди.
Асосий мақсад — эҳтиёжманд оилаларни фақат моддий қўллаб-қувватлаш билан чекланиб қолмасдан, уларнинг ўз имкониятлари асосида барқарор даромад топишига шароит яратиш ва камбағалликдан чиқиши учун манзилли амалий ечимларни белгилашдан иборат.
🇺🇿 Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши матбуот хизмати.
📱Телеграм  📱Facebook|📱 instagram| 📱 Youtube
Slide 1 of 6