35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

янв.21
«ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ҚИЁФАСИДАГИ МАҲАЛЛА» ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ФУҚАРО МУРОЖААТИ АСОСИДА ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ
янв.21
«СОҲИЛ» МАҲАЛЛАСИ ЯНГИ ҚИЁФА КАСБ ЭТМОҚДА
янв.21
«Таълим тўғрисида»ги Қонун ижроси ўрганилди
янв.21
ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ
янв.21
Ёшлар спорти: имконият ва шароитлар янада кенгайтирилади
янв.21
Радивон маҳалласи ёшлари билан очиқ мулоқот ўтказилди
янв.21
ҲАР БИР ХОНАДОН — ЭЪТИБОРДА, ҲАР БИР ОИЛА — ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛОВДА
янв.21
ЎРГАНИЛГАН МУАММОЛАР НАЗОРАТГА ОЛИНДИ
янв.21
ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ВА ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
ҲАР БИР ХОНАДОН — ЭЪТИБОРДА, ҲАР БИР ОИЛА — ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛОВДА
ҲАР БИР ХОНАДОН — ЭЪТИБОРДА, ҲАР БИР ОИЛА — ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛОВДА
Президентимиз томонидан белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш, аҳоли бандлигини ошириш, камбағалликни қисқартириш ҳамда хонадонлар даромадини кўпайтириш мақсадида Янгиқўрғон туманида хонадонбай ишлаш тизими асосидаги ўрганишлар изчил давом этмоқда.
Хусусан, «Янгибоғистон» маҳалласида аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағал оилаларни қўллаб-қувватлаш, фуқароларни тадбиркорликка кенг жалб этиш ва хонадонлардаги мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишга қаратилган манзилли ишлар амалга оширилмоқда.
Бугун туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати А.Нажмиддинов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан маҳалла «еттилиги» билан учрашув ўтказилди. Унда ҳудуддаги камбағал ҳамда ижтимоий реестрга киритилган оилалар билан ишлаш самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув давомида ҳар бир оиланинг ижтимоий ҳолати, меҳнат салоҳияти ва мавжуд имкониятларидан келиб чиқиб, уларни иш билан таъминлаш, касб-ҳунарга ўргатиш, тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш ҳамда доимий даромад манбасини шакллантириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Шундан сўнг ишчи гуруҳ аъзолари хонадонма-хонадон юриб, камбағал ва ижтимоий реестрдаги оилаларнинг муаммо ҳамда эҳтиёжларини ўргандилар. Ҳар бир хонадондаги имкониятлар таҳлил қилиниб, оилалар даромадини оширишга қаратилган амалий таклифлар ишлаб чиқилди
Зеро, камбағалликни қисқартириш рақамлар ортидан қувиш эмас, аввало, ҳар бир оила ва ҳар бир хонадон ҳаётига кириб бориш, муаммоларни аниқлаш ҳамда уларнинг ечими учун аниқ имкониятлар яратишдан бошланади.
Slide 1 of 5