ЎРГАНИЛГАН МУАММОЛАР НАЗОРАТГА ОЛИНДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Ёкубжонов Жаҳонгир Зокиржонович томонидан сайлов округи ҳудудида аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ўрганилди.
Ўрганишлар давомида фуқароларнинг мурожаат ва таклифлари тингланиб, аниқланган ҳар бир муаммо «Муаммоларни қайд этиш дафтари»га белгиланган тартибда киритилди.
Масалаларни мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш, ижросини мунтазам назорат қилиб бориш ҳамда натижалари бўйича фуқароларга маълумот бериш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.