МАҲАЛЛАДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Ёкубжонов Жаҳонгир Зокиржонович ташаббуси билан сайлов округида жойлашган маҳаллада ободонлаштириш ишлари ташкил этилди. Жараёнда кўча ва йўлакларни тозалаш, чиқиндиларни белгиланган жойларга олиб чиқиш, ариқларни тозалаш, дарахтларни тартибга келтириш ҳамда ҳудуднинг санитария ҳолатини яхшилаш ишлари амалга оширилди. Депутат маҳалла фаоллари ва аҳоли билан мулоқот қилиб, ҳудудни янада обод ва кўркам қилиш, озодаликни доимий сақлаш ҳамда мавжуд муаммоларни ҳамжиҳатликда ҳал этиш юзасидан фикр алмашди. Бу каби ободонлаштириш тадбирлари маҳаллада соғлом ва қулай муҳит яратишга хизмат қилади.