45-СОНЛИ МАКТАБДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг депутатлари М.Максудов, Д.Хатамова, котибияти мудири Т.Гаппаров, ҳамда Янгиқўрғон тумани Кенгаши раиси Р.Мамажонов ва котибият мудири М.Эргашева Янгиқўрғон туманидаги 45-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлдилар.
Ўрганиш давомида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси асосида мактабда амалга оширилаётган таъмирлаш ишларининг бугунги ҳолати, қурилиш-таъмирлаш жараёнларининг сифати ҳамда белгиланган муддатларга мувофиқлиги кўздан кечирилди.
Шунингдек, таъмирлаш ишларида фойдаланилаётган қурилиш материалларининг сифати, ўқув хоналари ва бошқа биноларда яратилаётган шарт-шароитлар, ишларнинг лойиҳа талабларига мувофиқлиги ҳамда мавжуд камчиликларга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўрганиш якунида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, таъмирлаш ишларини сифатли ва белгиланган муддатларда якунлаш, ўқувчилар учун замонавий, хавфсиз ва қулай таълим муҳитини яратиш юзасидан масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.