35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

янв.21
МАЪМУРИЙ НАЗОРАТ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ — ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА
янв.21
АҲОЛИ МУРОЖААТИ АСОСИДА ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ
янв.21
БЕКОБОД МАҲАЛЛАСИДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА БАЙРАМГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
КЕНГАШ ҚАРОРИ ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ — ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА
янв.21
ХОТИН-ҚИЗЛАР МУРОЖААТЛАРИ ТИНГЛАНИБ, МАСАЛАЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
МУАММОЛАР КЎЧАМА-КЎЧА ЎРГАНИЛМОҚДА
янв.21
ОБОД МФЙДА ИНФРАТУЗИЛМА ЯХШИЛАНМОҚДА
янв.21
ҚУТЛУҒТОЛ МАҲАЛЛАСИДА ИНФРАТУЗИЛМА ЯХШИЛАНМОҚДА
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ — ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ — ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА
        Бугун туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Асадулла Нажмиддинов ўзи сайланган сайлов округида навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.
Қабул давомида аҳоли вакилларининг кундалик ҳаётида учраётган муаммолар, ижтимоий-иқтисодий масалалар ҳамда амалий кўмакка эҳтиёж бўлган мурожаатлар атрофлича ўрганилди.
Хусусан, фуқаролар томонидан: — имтиёзли кредит ажратиш; — уй-жойни таъмирлаш ва уй-жой сотиб олиш; — иш билан таъминлаш; — тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш; — соғлиқни тиклаш ва тиббий кўмак олиш билан боғлиқ масалалар кўтарилди.
А.Нажмиддинов ҳар бир фуқаронинг мурожаатини алоҳида тинглаб, кўтарилган масалалар юзасидан тегишли тушунтириш ва тавсиялар берди.
Мурожаатларда баён этилган муаммоларни қонунчилик доирасида ҳал этиш, фуқароларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида масъул раҳбар ва мутасадди ташкилотларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек, қўшимча ўрганиш талаб этиладиган айрим мурожаатларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда зарур чораларни кўриш ҳамда натижаси бўйича фуқароларга маълумот бериш вазифаси топширилди.
Фуқаролар билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг мурожаатларини эшитиш ва муаммоларига амалий ечим топиш депутатлик фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.
Slide 1 of 5