МУАММОЛАР КЎЧАМА-КЎЧА ЎРГАНИЛМОҚДА
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Юлдашев Ғолибжон Турғунпўлатович томонидан ўзи сайланган сайлов округи ҳудудидаги маҳаллаларда кўчама-кўча юриб, аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш асосида манзилли ўрганишлар олиб борилмоқда.
Ўрганишлар давомида фуқароларни қийнаб келаётган электр энергияси таъминоти, ички йўллар, ичимлик суви, кўчаларни ободонлаштириш, ижтимоий ва бошқа инфратузилма билан боғлиқ муаммолар ўрганилиб, аҳолининг таклиф ва мурожаатлари тингланмоқда.
📌 Аниқланган муаммолар тегишли тартибда қайд этилиб, уларни ҳал этиш бўйича масъул ташкилотларга депутатлик сўровлари юбориш ва депутатлик назоратига олиш чоралари белгиланмоқда.
✔️ Бундай манзилли ўрганишлардан асосий мақсад — аҳоли муаммоларини жойида ўрганиш, уларнинг ечимига амалий кўмаклашиш ҳамда сайловчилар билан депутат ўртасидаги доимий мулоқотни янада мустаҳкамлашдан иборат.