35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

янв.21
БЎСТОН МАҲАЛЛАСИДА ХОНАДОНМА-ХОНАДОН ЎРГАНИШЛАР ОЛИБ БОРИЛДИ
янв.21
МАҲАЛЛАДА ОБОДЛИК ВА МЕҲР-САХОВАТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
янв.21
ФУҚАРОЛАРНИНГ ИЧИМЛИК СУВИ БЎЙИЧА МУРОЖААТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ҚОРАПОЛВОН МАҲАЛЛАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
СЕНАТ РАИСИ РАИСЛИГИДА ВИДЕОКОНФЕРЕНЦАЛОҚА ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ
янв.21
МАҲАЛЛАДА ОБОДЛИК ВА МЕҲР-САХОВАТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
янв.21
РАДИВОН МАҲАЛЛАСИДАГИ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ОҒИР ҲУДУДДАН — ОБОД МАҲАЛЛА САРИ
янв.21
МЕВАНИ ҚАЙТА ИШЛАШ КОРХОНАСИДА ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ ЖАДАЛ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА
янв.21
ЮҚОРИ ҚОРАЁНТОҚ МАҲАЛЛАСИДАГИ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ МУАММОЛАРИ БЎЙИЧА ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ
МАҲАЛЛАДА ОБОДЛИК ВА МЕҲР-САХОВАТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

МАҲАЛЛАДА ОБОДЛИК ВА МЕҲР-САХОВАТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Ёкубжонов Жаҳонгир Зокиржонович Олмазор маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла раиси билан биргаликда давлатимиз раҳбари топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилаётган «Долзарб 40 кунлик — маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасидаги тадбирларда фаол иштирок этди.
Ўрганишлар давомида ҳудуддаги хонадонларга бирма-бир кирилиб, фуқаролар билан самимий мулоқотлар ўтказилди. Аҳолининг яшаш шароитлари, мавжуд муаммо ва эҳтиёжлари атрофлича ўрганилди.
Хонадон эгаларига уй-жой ва томорқа ҳудудларини озода ҳамда саранжом-саришта сақлаш, кўча ва маҳалла ободонлаштириш ишларида фаол иштирок этиш, санитария-гигиена талабларига қатъий риоя қилишнинг аҳамияти юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш мақсадида соғлом турмуш тарзига амал қилиш, касалликларнинг олдини олиш, профилактик тиббий кўриклардан мунтазам ўтиш, шахсий ва жамоат гигиенасига риоя этиш бўйича тавсиялар берилди.
Кўмакка муҳтож хонадонларга амалий ёрдам кўрсатилиб, ўрганишлар давомида аниқланган масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Мазкур тадбирлар маҳаллада ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш, фуқароларнинг яшаш ва санитария маданиятини юксалтириш, ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш ҳамда аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Slide 1 of 4