РАДИВОН МАҲАЛЛАСИДА КЎЧАМА-КЎЧА ЎРГАНИШЛАР ЎТКАЗИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мутахассиси Эгамбердиев Комилжон томонидан Радивон маҳалласида маҳалла нуронийси билан ҳамкорликда кўчама-кўча ва хонадонма-хонадон ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганишлар давомида фуқаролар билан очиқ мулоқот қилиниб, уларни қийнаб келаётган ижтимоий ва инфратузилмавий муаммолар, таклиф ҳамда мурожаатлар тингланди.
Аниқланган масалалар белгиланган тартибда қайд этилиб, уларни тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш чоралари белгиланди.