35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

янв.21
ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ
янв.21
РАДИВОН МАҲАЛЛАСИДА КЎЧАМА-КЎЧА ЎРГАНИШЛАР ЎТКАЗИЛДИ
янв.21
ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ ТЕГИШЛИ ТАШКИЛОТ ТОМОНИДАН ЎРГАНИЛДИ
янв.21
МАҲАЛЛАДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА ТОЗАЛИК ИШЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
янв.21
ҚУТЛУҒТОЛ МАҲАЛЛАСИДА ХОНАДОНМА-ХОНАДОН ЎРГАНИШЛАР ОЛИБ БОРИЛДИ
янв.21
САЙЛОВ ОКРУГИДА КЎЧАМА-КЎЧА ЎРГАНИШЛАР ОЛИБ БОРИЛМОҚДА
янв.21
СЕРҲОСИЛ БОҒЛАР — ЮҚОРИ ДАРОМАД МАНБАИ
янв.21
МАҲАЛЛАЛАРДА ОБОДЛИК ВА МЕҲР-САХОВАТ МУҲИТИ МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА
янв.21
ҲАДИКЕНТ ОИЛАВИЙ ШИФОКОРЛИК ПУНКТИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
34-СОНЛИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
СЕРҲОСИЛ БОҒЛАР — ЮҚОРИ ДАРОМАД МАНБАИ

СЕРҲОСИЛ БОҒЛАР — ЮҚОРИ ДАРОМАД МАНБАИ
Янгиқўрғон тумани ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович бошчилигида “Исковот Ризқ Рўз” агрофирмаси ҳудудидаги фермер хўжаликларида замонавий супер интенсив боғлар ташкил этиш масалаларига бағишланган муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда самарасиз ва кам ҳосил бераётган эски боғларни босқичма-босқич янгилаш, уларнинг ўрнида юқори ҳосилдор, экспортбоп ва бозор талабларига мос мева навларини етиштиришга мўлжалланган супер интенсив боғлар барпо этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, ер майдонларидан самарали фойдаланиш, замонавий суғориш технологияларини жорий этиш, кўчатларни тўғри танлаш, боғларни агротехник талаблар асосида парваришлаш ҳамда фермер хўжаликларига малакали мутахассислар томонидан амалий тавсиялар бериб бориш зарурлиги таъкидланди.
Туман ҳокими мазкур йўналишдаги ишларни тизимли ташкил этиш, илғор тажрибаларни кенг татбиқ қилиш, янги боғларни белгиланган агротехник талаблар асосида барпо этиш ҳамда вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берди.
Супер интенсив боғларнинг ташкил этилиши ҳосилдорликни ошириш, экспорт салоҳиятини юксалтириш, янги иш ўринларини яратиш ва фермерлар даромадини кўпайтиришга хизмат қилади.

Slide 1 of 6