35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

янв.21
МАЪМУРИЙ НАЗОРАТ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ — ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА
янв.21
АҲОЛИ МУРОЖААТИ АСОСИДА ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ
янв.21
БЕКОБОД МАҲАЛЛАСИДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА БАЙРАМГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
КЕНГАШ ҚАРОРИ ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ — ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА
янв.21
ХОТИН-ҚИЗЛАР МУРОЖААТЛАРИ ТИНГЛАНИБ, МАСАЛАЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
МУАММОЛАР КЎЧАМА-КЎЧА ЎРГАНИЛМОҚДА
янв.21
ОБОД МФЙДА ИНФРАТУЗИЛМА ЯХШИЛАНМОҚДА
янв.21
ҚУТЛУҒТОЛ МАҲАЛЛАСИДА ИНФРАТУЗИЛМА ЯХШИЛАНМОҚДА
Депутат ва туман Кенгаши раиси микрокредит ажратиш ишларини ўрганди

Депутат ва туман Кенгаши раиси микрокредит ажратиш ишларини ўрганди

Халқ депутатлари Конимех тумани Кенгашининг МТДПдан сайланган депутати Перизат Мингтаева ҳамда Халқ депутатлари Конимех тумани Кенгаши раиси А.Худайбердиев ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларини самарали амалга ошириш, шунингдек, уларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида микрокредитлар ажратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Халқ банкининг Конимех тумани бўлимида бўлдилар.

Ўрганиш давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 388-сон қарори билан тасдиқланган «Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш дастурларини самарали амалга ошириш ҳамда уларнинг тадбиркорлик фаолияти учун микрокредитлар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор ижроси юзасидан олиб борилаётган ишлар кўриб чиқилди.

Масъуллар томонидан микрокредит ажратиш тартиби, мурожаатларни кўриб чиқиш жараёни, кредит олувчилар учун яратилган имкониятлар, имтиёзли шартлар ҳамда ёшлар ва хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Ўрганиш якунида қабул қилинган дастур ва қарорлар ижросини таъминлаш, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш, микрокредитлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳамда давлат томонидан яратилаётган имкониятлар тўғрисида аҳолининг хабардорлигини ошириш юзасидан тегишли тавсия ва таклифлар билдирилди.

Slide 1 of 2