Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

янв.21
СЕССИЯ КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
янв.21
ИЧИМЛИК СУВИ ТАЪМИНОТИ СОҲАСИДА ҚОНУН ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
«ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ҚИЁФАСИДАГИ МАҲАЛЛА» ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ДЕПУТАТ МАҲАЛЛАДАГИ МУАММОЛАРНИ ЎРГАНДИ
янв.21
МАҲАЛЛАДАГИ ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛДИ
янв.21
МАҲАЛЛАДАГИ МУАММОЛАР ЎРГАНИЛДИ
янв.21
СЕССИЯГА ТАЙЁРГАРЛИК МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
янв.21
ЭСКИ ЁҒОЧ ЭЛЕКТР УСТУНЛАРИ ЯНГИЛАРИГА АЛМАШТИРИЛМОҚДА
янв.21
ЯНГИОБОД МАҲАЛЛАСИДА ХОНАДОНБАЙ ЎРГАНИШЛАР ОЛИБ БОРИЛДИ
СЕССИЯГА ТАЙЁРГАРЛИК МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

СЕССИЯГА ТАЙЁРГАРЛИК МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши раиси томонидан Кенгаш котибияти ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда навбатдаги сессия кун тартибига киритилиши режалаштирилган масалалар, улар бўйича тайёрланаётган таҳлилий маълумотлар, қарор лойиҳалари ҳамда масъул ташкилотларнинг ҳисоботлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, сессия материалларини белгиланган талаблар асосида сифатли ва ўз вақтида тайёрлаш, доимий комиссиялар йиғилишларини ташкил этиш, депутатларга тегишли ҳужжатларни олдиндан етказиш ҳамда муҳокама қилинадиган масалаларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш вазифалари белгилаб берилди.
Йиғилиш давомида депутатлик сўровлари ва фуқаролар мурожаатларининг ижроси, қабул қилинган Кенгаш қарорларининг бажарилиш ҳолати, “E-Kengash” ва “E-xat” электрон тизимлари орқали келиб тушган ҳужжатлар билан ишлаш масалалари ҳам таҳлил қилинди.
Кенгаш раиси ҳар бир ходимга ўз хизмат вазифасига масъулият билан ёндашиш, ижро интизомига қатъий риоя қилиш, ҳужжатларни расмийлаштиришда аниқлик ва қонунийликни таъминлаш бўйича тегишли топшириқлар берди.
Йиғилиш якунида белгиланган вазифалар ижросини назоратга олиш, сессияга тайёргарлик ишларини янада жадаллаштириш ҳамда аниқланган камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш вазифаси қўйилди.

Slide 1 of 1