Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

янв.21
СЕССИЯ КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
янв.21
ИЧИМЛИК СУВИ ТАЪМИНОТИ СОҲАСИДА ҚОНУН ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
«ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ҚИЁФАСИДАГИ МАҲАЛЛА» ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ДЕПУТАТ МАҲАЛЛАДАГИ МУАММОЛАРНИ ЎРГАНДИ
янв.21
МАҲАЛЛАДАГИ ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛДИ
янв.21
МАҲАЛЛАДАГИ МУАММОЛАР ЎРГАНИЛДИ
янв.21
СЕССИЯГА ТАЙЁРГАРЛИК МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
янв.21
ЭСКИ ЁҒОЧ ЭЛЕКТР УСТУНЛАРИ ЯНГИЛАРИГА АЛМАШТИРИЛМОҚДА
янв.21
ЯНГИОБОД МАҲАЛЛАСИДА ХОНАДОНБАЙ ЎРГАНИШЛАР ОЛИБ БОРИЛДИ
ПИЁДАЛАР ЙЎЛАКЧАСИ ВА ҚУЁШ ПАНЕЛЛИ ТУНГИ ЁРИТИШ ЧИРОҚЛАРИ ЎРНАТИШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
ПИЁДАЛАР ЙЎЛАКЧАСИ ВА ҚУЁШ ПАНЕЛЛИ ТУНГИ ЁРИТИШ ЧИРОҚЛАРИ ЎРНАТИШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мутахассиси М. Имомов ҳамда Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна томонидан Наманган вилояти Кенгашининг 2026 йил 18 февралдаги VII-19-21-6-0-K/26-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан ўрганиш ишлари амалга оширилди.
Ўрганиш жараёнида Чортоқ туманидан Янгиқўрғон туманига кириш қисмида, Қўриқ МФЙ ҳудудида янги қурилган кўп қаватли уй-жойлар олдидан Техникум биносининг тугаш қисмигача бўлган йўлнинг икки томонида пиёдалар йўлакчаси қуриш ҳамда замонавий қуёш панелли тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш ишлари ҳолати кўздан кечирилди.
Мазкур лойиҳа доирасида аҳоли ва пиёдалар учун қулай ҳамда хавфсиз ҳаракатланиш шароитини яратиш мақсадида 2 километр масофада пиёдалар йўлакчаси қуриш ва 100 та замонавий қуёш панелли тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш белгиланган.
Лойиҳанинг умумий қиймати 1 млрд 460 млн сўмни ташкил этиб, ушбу маблағ Республика бюджети маблағлари ҳисобидан йўналтирилиши режалаштирилган.
Жумладан:
✅ пиёдалар йўлакчаси қуриш ишлари учун — 1 млрд 200 млн сўм;
✅ қуёш панелли тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш учун — 260 млн сўм маблағ белгиланган.
Лойиҳа бўйича буюртмачи ташкилот сифатида “Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати” ДМ белгиланган.
Ўрганиш давомида ҳозирги кунда амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишлари, ишларнинг белгиланган лойиҳа асосида олиб борилиши, сифат кўрсаткичлари ҳамда муддатларга риоя этилиши масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, масъулларга ишларни сифатли бажариш, пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш, тунги вақтда ҳудудда ёритиш тизимини самарали ташкил этиш ҳамда лойиҳани белгиланган талаблар асосида якунига етказиш бўйича тавсиялар берилди.
Мазкур ишлар тўлиқ амалга оширилиши натижасида Қўриқ МФЙ ҳудудида аҳоли, айниқса ўқувчилар, ёшлар, кексалар ва пиёдалар учун хавфсиз ҳаракатланиш имконияти яратилади. Шу билан бирга, ҳудуднинг тунги ёритилиши яхшиланиб, йўл инфратузилмаси янада обод ва замонавий кўринишга эга бўлади.
Slide 1 of 4