Jańalıqlar

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ — ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ — ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг ҳафталик иш режаси ижросини таъминлаш мақсадида 23-Ровут сайлов округидан сайланган депутат Тошпўлатов Олимжон Юлдашевич томонидан округ ҳудудидаги маҳаллада фуқаролар қабули ўтказилди.
Қабул давомида аҳолининг ижтимоий ҳимоя, бандлик, ички йўллар, электр энергияси, ичимлик суви, коммунал хизматлар ҳамда бошқа ижтимоий-маиший масалаларга оид мурожаат ва таклифлари тингланди.
Фуқаролар томонидан билдирилган ҳар бир масала атрофлича муҳокама қилиниб, уларни қонуний ва ижобий ҳал этиш бўйича тегишли тушунтиришлар берилди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар депутатлик назоратига олиниб, мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда амалий чоралар белгилаб олинди.
Шунингдек, маҳалла аҳолиси билан очиқ мулоқот ўтказилиб, ҳудуддаги мавжуд муаммоларни босқичма-босқич бартараф этиш, аҳоли фаровонлигини ошириш ва фуқаролар мурожаатларига ўз вақтида ечим топиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Фуқаролар билан бевосита мулоқот қилиш ва уларнинг мурожаатларини жойида ўрганишга қаратилган ишлар изчил давом эттирилади.
Slide 1 of 2