Jańalıqlar

МАМАЙ МАҲАЛЛАСИДА ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР БИЛАН МАНЗИЛЛИ ИШЛАШ МАСАЛАЛАРИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ
МАМАЙ МАҲАЛЛАСИДА ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР БИЛАН МАНЗИЛЛИ ИШЛАШ МАСАЛАЛАРИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ
Янгиқўрғон тумани ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромовичнинг навбатдаги ўрганишлари Мамай маҳалласида давом этди.
Ўрганиш жараёнида маҳалла «еттилиги» билан хонадонларни хатловдан ўтказиш доирасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Аниқланган муаммоларни бартараф этиш, аҳоли эҳтиёжларини манзилли ўрганиш ҳамда маҳалладаги мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, ижтимоий реестрга киритилган З. Исомов, Н. Боймирзаева ва Г. Жалилова хонадонларига ташриф буюрилиб, оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, мавжуд муаммолари, бандлик имкониятлари ҳамда доимий даромад манбаини шакллантириш билан боғлиқ эҳтиёжлари атрофлича ўрганилди.
Мулоқотлар давомида оила аъзоларининг қизиқиши ва имкониятларидан келиб чиққан ҳолда уларни иш билан таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорликка йўналтириш ва қўшимча даромад манбаларини яратиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Якунда мутасаддиларга эҳтиёжманд оилаларни камбағалликдан чиқариш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва барқарор даромад манбаини яратиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаш, ҳар бир оила билан индивидуал иш олиб бориш ҳамда белгиланган вазифалар ижросини қатъий назоратга олиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Slide 1 of 8