35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Jańalıqlar

Янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари ўрганилди
Янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари ўрганилди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири, 6-Поромон сайлов округи депутати Эргашева Мунисхон Рустамбековна сайлов округида жойлашган 49-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнларини ўрганди.
Ўрганиш давомида мактаб биноси ва синф хоналарининг ҳолати, ўқувчилар учун яратилган шароитлар, ҳудудни ободонлаштириш, тозалик ва кўкаламзорлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, янги ўқув йилини юқори савияда бошлаш, ўқувчилар учун хавфсиз, озода ва муносиб таълим муҳитини яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди.
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш, мактаб ҳудудида ободонлаштириш ишларини янада жадаллаштириш ҳамда ўқув йили бошлангунига қадар барча зарур шароитларни тўлиқ яратиш юзасидан масъулларга тегишли тавсиялар берилди.
Slide 1 of 2