35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Jańalıqlar

АҲОЛИ МУАММОЛАРИ КЎЧАМА-КЎЧА ЎРГАНИЛМОҚДА

АҲОЛИ МУАММОЛАРИ КЎЧАМА-КЎЧА ЎРГАНИЛМОҚДА
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири, 6-Поромон сайлов округи депутати Эргашева Мунисхон Рустамбековна тасдиқланган иш режасига асосан Поромон сайлов округида бўлиб, Нов маҳалласида кўчама-кўча ўрганиш ишларини олиб борди.
Ўрганишлар давомида маҳалладаги ички йўллар, электр энергияси, ичимлик суви таъминоти, ободонлаштириш ҳамда аҳолини қийнаб келаётган бошқа ижтимоий-маиший масалалар ҳолати жойига чиққан ҳолда кўздан кечирилди.
Шунингдек, фуқаролар билан бевосита мулоқот қилиниб, уларнинг мурожаат, таклиф ва муаммолари тингланди. Аниқланган масалалар бўйича тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда чора-тадбирлар белгилаш ҳамда уларнинг ижросини назоратга олиш вазифалари белгиланди.
Кўчама-кўча ўрганишлардан асосий мақсад — аҳоли муаммоларини манзилли аниқлаш, уларга амалий ечим топиш ва сайловчилар билан депутат ўртасидаги доимий мулоқотни янада мустаҳкамлашдан иборат.