Jańalıqlar

КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАРГА КЎРСАТИЛАЁТГАН ХИЗМАТЛАР ЎРГАНИЛДИ
КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАРГА КЎРСАТИЛАЁТГАН ХИЗМАТЛАР ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна ҳамда Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мутахассиси М. Имамов томонидан Янгиқўрғон туманидаги «Обод уй коммунал ягона бошқарув сервис компанияси» фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаатлар, уларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш ҳолати, шунингдек, кўп қаватли уйларга кўрсатилаётган коммунал ва сервис хизматларининг сифати таҳлил қилинди.
Хусусан, кўп қаватли уйларни сақлаш, умумий фойдаланиш жойларини таъмирлаш, ҳудудларни ободонлаштириш, тозаликни таъминлаш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилди.
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш, фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида ва қонуний ҳал қилиш, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада ошириш юзасидан масъулларга тегишли тавсиялар берилди.
Slide 1 of 1