Jańalıqlar

ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ ТИНГЛАНДИ
ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ ТИНГЛАНДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.
Қабулда Янгиқўрғон тумани оила ва хотин-қизлар бўлими раҳбари Н. Абдураҳмонова, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна ҳамда туман ФҲДЁ бўлими раҳбари иштирок этди.
Қабул давомида фуқароларнинг оилавий муносабатлар, хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, никоҳ ва ажрим масалалари, бандлик, моддий ёрдам ҳамда бошқа ижтимоий-ҳуқуқий йўналишлардаги мурожаатлари тингланди.
Ҳар бир мурожаат масъуллар иштирокида атрофлича ўрганилиб, қонуний ва ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган масалалар бўйича масъулларга вазифалар белгилаб берилиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.
Slide 1 of 2