Jańalıqlar

Парча Чандир маҳалласи ҳудудида жойлашган 23-сонли оилавий шифокорлик пункти ходимлари билан Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати М.Алтибаева томонидан учрашув ўтказилди.

Суҳбат давомида “Аёллар дафтари”га киритилган, тиббий ёрдамга муҳтож хотин-қизларни чуқур тиббий кўрикдан ўтказишни самарали ташкил этиш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда зарур тиббий хизматлар билан қамраб олиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, эҳтиёжманд хотин-қизларни ўз вақтида аниқлаш, уларни мутахассислар кўригидан ўтказиш ва манзилли тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича тиббиёт ходимлари билан амалий вазифалар белгилаб олинди.

Хотин-қизлар саломатлигини муҳофаза қилиш, уларнинг ҳаёт сифати ва ижтимоий фаоллигини ошириш борасидаги ишлар изчил давом эттирилади.

Slide 1 of 2