Jańalıqlar

#JARAYON

Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши котибияти мудири Жамолиддин Ҳамроев Конимех туманига ташрифи давомида туман Кенгашининг котибияти ҳодимлари билан йиғилиш ўтказди.

Йиғилиш давомида котибият тизимида олиб борилаётган ишлар муҳокама қилиниб, мавжуд камчиликлар ва уларни бартараф этиш чоралари юзасидан фикр алмашилди.

Ходимлар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланди. Шунингдек, иш самарадорлигини янада ошириш, ижро интизомини мустаҳкамлаш, ҳужжатлар билан ишлаш сифатини яхшилаш ҳамда аҳоли мурожаатлари билан ишлашни тизимли йўлга қўйиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Мазкур йиғилишда “Адолат” СДП ҳамда ХДП туман Кенгашлари раҳбарлари, шунингдек вилоят Кенгаши котибияти бош мутахассиси Сардор Негмуратов иштирок этди.

Slide 1 of 3