ДЕПУТАТ ТАШАББУСИ АСОСИДА АМАЛИЙ ИШЛАР
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Мутавалиев Олимхон Умриллаевич ташаббуси билан ҳудудда амалий ишлар олиб борилди.
Хусусан, депутат ташаббуси ва маҳаллий тадбиркорнинг ҳомийлиги асосида маҳалладаги кўчалардан бири асфальт қилинди. Мазкур ишлар аҳоли учун қулайлик яратиш, йўл инфратузилмасини яхшилаш ҳамда ҳудуд ободончилигини таъминлашга хизмат қилди.
Айниқса, ушбу йўлнинг асфальт қилиниши ўқувчиларнинг мактабга қатновини анча енгиллаштириб, хавфсиз ва қулай шароит яратди.
Шу билан бирга, амалга оширилган ишлар маҳаллада яшовчи аҳоли томонидан илиқ қарши олиниб, фуқаролар томонидан миннатдорлик билдирилди.