Jańalıqlar

ФУҚАРО МУРОЖААТИ ЎРГАНИЛДИ

ФУҚАРО МУРОЖААТИ ЎРГАНИЛДИ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши котибияти мудири М. Эргашева ҳамда 12-Бекабод сайлов округи депутати О. Мутавалиев иштирокида туман ҳокими қабулига келган фуқаронинг мурожаати ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида аниқланишича, фуқаро олий маълумотга эга бўлиб, химия ва биология фанлари ўқитувчиси ҳисобланади. Бироқ у 14 йилдан буён доимий иш фаолиятига эга эмаслиги ҳамда иш билан таъминланишга муҳтож эканлигини маълум қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога меҳнат бозори талабларидан келиб чиққан ҳолда касб-ҳунар кўникмаларини ривожлантириш ва малакасини ошириш зарурлиги тушунтирилди. Шунингдек, уни тегишли тартибда бандликка кўмаклашиш марказлари орқали ўқув курсларига йўналтириш ҳамда кейинчалик иш билан таъминлаш бўйича амалий келишиб олинди.

Slide 1 of 1