ҲАФТАЛИК ВАЗИФАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна бошчилигида котибият мутахассислари иштирокида ҳафта давомида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар юзасидан ишчи йиғилиш ўтказилди.
📋 Йиғилишда ҳафталик иш режасида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш, ходимлар ўртасида вазифаларни тақсимлаш ҳамда ижро интизомини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
🔹 Депутатлик сўровлари ва фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, ҳудудий ўрганишларни ташкил этиш, сессия ва доимий комиссиялар йиғилишларига оид ҳужжатларни тайёрлаш бўйича устувор вазифаларга эътибор қаратилди.
✅ Котибият мутахассисларига ўз йўналишлари бўйича ишларни тизимли ташкил этиш, белгиланган вазифалар ижросини назоратга олиш ҳамда натижалари юзасидан ахборот киритиб бориш вазифалари белгиланди.