ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ АМАЛИЙ ЕЧИМ ТОПДИ Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна томонидан адлия мутахассиси иштирокида фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб, уларда кўтарилган масалаларга амалий ечим топилди.
⚖️ Мулоқот давомида фуқароларнинг таклиф ва муаммолари тингланиб, мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Масалаларни қонуний тартибда ҳал этишда амалий кўмак кўрсатилди. 🤝 Фуқаролар мурожаатларига эътибор қаратиш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш — фаолиятимизнинг устувор вазифасидир.