МАҲАЛЛАДА ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Юлдашев Ғолибжон Турғунпўлатович томонидан ўз сайлов округида жойлашган маҳаллада ҳоким ёрдамчиси фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш давомида маҳаллада аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга йўналтириш, имтиёзли кредитлар ва субсидиялар ажратиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, фуқаролар мурожаатлари, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумотлар олинди.
Депутат томонидан ҳоким ёрдамчисига аҳоли билан яқин мулоқотда бўлиш, муаммоларни ўз вақтида ўрганиш ва уларнинг ижросини таъминлаш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.