Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

Депутат фаолияти: аҳоли манфаатлари доимий эътиборда

📌 Депутат фаолияти: аҳоли манфаатлари доимий эътиборда

📍9-Жайхун сайлов округи депутати Динара Кенжеева ўз сайлов округидаги “Тўққизтепа” маҳалла фуқаролар йиғинига ташриф буюрди.

⏺Ташриф давомида депутат маҳаллада фаолият олиб бораётган ижтимоий ходим ҳамда маҳаллага бириктирилган банк ходими томонидан амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Жумладан, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган оилаларга кўмак бериш, шунингдек, тадбиркорликни ривожлантириш ва имтиёзли кредитлар ажратиш борасида олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди.

✍️Шу билан бирга, маҳалладаги мавжуд муаммолар, аҳолини қийнаётган масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар ўрганилиб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

⏺Депутат томонидан мутасаддиларга аҳоли билан ишлашда тизимлиликни кучайтириш, ҳар бир мурожаатга масъулият билан ёндашиш ва амалий натижадорликка эришиш юзасидан тавсиялар берилди.

Slide 1 of 2