Jańalıqlar

ДЕПУТАТ НАЗОРАТИ

Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши депутати, Пахтаобод тумани Кенгаши раиси Б.Усмонов ҳамда ҳудуддан сайланган туман Кенгаши депутати М.Қўчқаров иштирокида тумандаги 5-умумий ўрта таълим мактабида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Депутатлар мактабдаги мавжуд ҳолат, хавфсизлик чоралари билан яқиндан танишдилар. Ўрганиш давомида таълим муассасаси ҳудудида жойлашган электр тармоғи учун ўрнатилган трансформир подстанцияси (ТП) атрофи хавфсизлик талабларига зид равишда ўралмаганлиги аниқланди. Мазкур ҳолат мактаб ўқувчилари ва ходимларининг ҳаёти учун жиддий хавф туғдириши инобатга олинди.

Аниқланган ушбу камчилик юзасидан соҳага дахлдор масъул ташкилот раҳбарлари билан зудлик билан боғланилиб, муаммони энг қисқа муддатларда бартараф этиш ва ТП атрофини хавфсиз ҳолатга келтириш белгиланди.

Slide 1 of 5