Jańalıqlar

Депутат фаолияти

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Мирзалиев Хабибулло Авазбекович томонидан сайлов округи ҳудудидаги маҳаллаларда ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш жараёнида аҳоли билан мулоқот ўтказилиб, маҳалладаги мавжуд муаммолар, фуқароларни қийнаб келаётган масалалар ҳамда ҳудуд инфратузилмаси билан боғлиқ камчиликлар атрофлича ўрганилди.
Аниқланган муаммолар белгиланган тартибда «Муаммоларни қайд этиш дафтари»га рўйхатга олинди. Уларни бартараф этиш ва ижобий ҳал қилиш юзасидан тегишли ташкилот ҳамда муассасалар раҳбарларига депутатлик сўровлари юборилди.
Мазкур масалаларнинг белгиланган муддатларда ҳал этилиши депутат томонидан доимий назоратга олинди.

Slide 1 of 2