Фуқаронинг васийликка оид мурожаати ижобий ҳал этилди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати, Кенгаш котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна томонидан фуқаронинг васийликка олиш масаласидаги мурожаати ўрганилди.
📌 Мурожаат юзасидан тумандаги «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази билан ҳамкорликда иш олиб борилиб, фуқарони қийнаб келаётган муаммо ижобий ҳал этилди.
✅ Аҳоли мурожаатларини ўрганиш, ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг муаммоларига амалий ечим топиш — депутатлик фаолиятининг устувор вазифаларидан биридир.