Yangiliklar

Маҳалладаги муаммолар ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди

Маҳалладаги муаммолар ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Садриддинов Маъруфжон томонидан фуқаролар мурожаатларини ўрганиш ҳамда маҳалладаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, қишлоқ имом-хатиби ва мактаб раҳбарлари билан мулоқот ўтказилди.
Мулоқот давомида куз-қиш мавсумига тайёргарлик, аҳолини қийнаётган масалаларни ўз вақтида ҳал этиш ҳамда масъуллар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
📌 Фуқаролар мурожаатларига ўз вақтида эътибор қаратиш, қишлоқдаги муаммоларни ҳамкорликда бартараф этиш ва куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш бўйича тегишли таклифлар билдирилди.