Yangiliklar

КЎКЁР МАҲАЛЛАСИДА ЙЎЛ ВА ИНФРАТУЗИЛМА ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

КЎКЁР МАҲАЛЛАСИДА ЙЎЛ ВА ИНФРАТУЗИЛМА ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати, туман ҳокими Асадулла Нажмиддинов Кўкёр маҳалласида амалга оширилаётган ободонлаштириш ва инфратузилма ишларини ўрганди.
Аҳоли учун қулай яшаш шароитларини яратишга қаратилган «Хизмат кўрсатиш дастури» доирасида маҳалланинг «Тинчлик» ва «Бахт» кўчаларида 1,5 километр ички йўлни асфальтлаш, 1,5 километр пиёдалар йўлакчасини қуриш ҳамда шунча масофага лотоклар ўрнатиш белгиланган.
Шунингдек, 83 та кўча чироғи, 13 та ўриндиқ ва 10 та чиқинди қутисини ўрнатиш кўзда тутилган.
Ушбу ишлар учун 2,7 миллиард сўм маблағ ажратилган бўлиб, қурилиш ишлари «AVTO YO'LLARI INSHOOTLAR QURISH» МЧЖ томонидан бажарилмоқда.
Ҳудудий ўрганиш давомида депутат амалга оширилаётган ишлар ҳолати билан танишди. Мазкур лойиҳа маҳалла кўчаларини обод қилиш, аҳолининг хавфсиз ҳаракатланиши ва кундалик турмуши учун қулайлик яратишга хизмат қилади.

Slide 1 of 5