Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Бугунги сессия туман аҳли учун муҳим бўлган қарорлар билан якунланди!
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАН КЕНГАШИГА ЯНГИ РАИС САЙЛАНДИ!
янв.21
Қўрғонтепа туманида муҳим сессия
янв.21
Халқ саломатлиги - депутат назоратида
янв.21
Туман чиқинди сувларни тозалаш иншоотидаги муаммо депутат эътиборидан четда қолмади
янв.21
Қўрғонтепада кутилмаган қарорлар: Сессияда нималар бўлди?
янв.21
Қўрғонтепа Кенгашида ёшлар ва спорт масалалари муҳокама қилинди
янв.21
МАҲАЛЛА РИВОЖИ-ТУМАН ТАРАҚҚИЁТИ
янв.21
Қўрғонтепа туманида ёшлар тарбиясига қаратилган тадбир бўлиб ўтди!
янв.21
🌙 Qo'rg'ontepada fayzli iftorlik va hisobot uchrashuvi! 🌙
Кекса авлод – ҳаётимиз таянчи ва илҳом манбаи!

Кекса авлод – ҳаётимиз таянчи ва илҳом манбаи!

🟢Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати И.Рахимовнинг ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 ноябрдаги ПҚ-405-сонли ва 2023 йил 11 мартдаги ПҚ-92-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, Мустақиллик маҳалласида кекса авлод вакиллари учун соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи амалий тадбир бўлиб ўтди.

🟢 "Нуроний" жамғармаси ҳамкорлигида ташкил этилган "Маҳалламизнинг спортчи нуронийлари ва ёшлари" деб номланган спорт тадбирида нуронийларимиз ва ёшлар беллашувлар орқали соғлом ҳаёт, авлодлар ўртасидаги ҳамжиҳатлик ва ўзаро ҳурматни янада мустаҳкамлашди.

🟢 Бу каби ташаббуслар – фақат жисмоний фаолликни эмас, балки кексаларнинг ҳаётга дахлдорлик туйғуси, ижтимоий фаоллиги ва қадр-қимматини юксалтиришга хизмат қилади.

🟢Кекса инсонларимиз фақат ўтмиш эмас – улар ҳаёт мактаби, тажриба ва ҳикмат манбаи! Уларга бўлган эътиборимиз – келажакка бўлган эътиборимиздир.

Slide 1 of 8