🔴РАСМИЙ: ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАН КЕНГАШИГА ЯНГИ РАИС САЙЛАНДИ!
Кеча бўлиб ўтган Халқ депутатлари Қўрғонтепа туман Кенгашининг 10-сессиясида ташкилий масала кўрилди.
Депутатлар томонидан овоз бериш йўли билан 6-“Буюк-замин” сайлов округи депутати Акмалжон Икромов Халқ депутатлари Қўрғонтепа туман Кенгаши Раиси лавозимига сайланди.
Янги Раиснинг асосий вазифаси – Кенгаш фаолиятини мувофиқлаштириш, депутатларнинг халқ манфаатлари йўлидаги ишларини самарали ташкил этиш ҳамда туманимиз ривожига хизмат қилишдан иборат.
Акмалжон Икромовга ушбу масъулиятли ва шарафли вазифада муваффақиятлар тилаймиз!