Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
«Режа аниқ, мақсад ягона: Қўрғонтепа туман Кенгаши котибияти ўз фаолиятини қатъий назорат остида давом эттиради»
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАН КЕНГАШИ РАҲБАРИЯТИ ВА КОТИБИЯТИ
янв.21
ҲИСОБОТЛАР ТИНГЛАНДИ ЭНДИ НАТИЖА ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?
янв.21
ЯНГИ ҲАФТА — ЯНГИ ВАЗИФАЛАР: КОТИБИЯТДА ИШ РЕЖАСИ ТАСДИҚЛАНДИ!
янв.21
ИНФРАТУЗИЛМА ИШЛАРИ ДЕПУТАТЛАР НАЗОРАТИДА
янв.21
ЧИҚИНДИ ВА СПОРТ ИНШООТЛАРИ: ҲОЛАТ ҚАНДАЙ?
янв.21
APREL OYIDA AMALGA OSHIRILADIGAN MUHIM ISHLAR
янв.21
ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВА ЧЕККА ҲУДУДЛАР: ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ КУЧАЙТИРИЛАДИ
янв.21
МАРТ ОЙИДАГИ УСТУВОР ВАЗИФАЛАР ВА НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ
янв.21
ХАЛҚ ИЧИДА САМИМИЙ МУЛОҚОТ: МУАММОЛАРНИНГ ЕЧИМИ БОШ МАҚСАДИМИЗ!
ЮҚОРИ ҚОРАЁНТОҚ МАҲАЛЛАСИДАГИ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ МУАММОЛАРИ БЎЙИЧА ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ

ЮҚОРИ ҚОРАЁНТОҚ МАҲАЛЛАСИДАГИ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ МУАММОЛАРИ БЎЙИЧА ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Хатамова Дурдона Мадаминовна томонидан сайлов округида жойлашган Юқори Қораёнтоқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида маҳалла ҳудудидаги 25 та эски ёғоч электр устунини замонавий бетон устунларга алмаштириш зарурлиги аниқланди.
Шунингдек, айрим кўчаларда электр тармоқлари белгиланган устунлар орқали эмас, балки хонадонларнинг том қисми ва тарновларидан ўтказилган ҳолда тортилгани маълум бўлди. Мазкур ҳолат аҳоли ҳаёти ва саломатлиги, хонадонлар ҳамда мол-мулк хавфсизлиги учун жиддий хавф туғдириши мумкин.
Бундан ташқари, маҳалла ҳудудидаги 4 та электр трансформатори муҳофаза панжаралари билан ўралмагани қайд этилди. Бу эса, айниқса, вояга етмаган болалар ва аҳоли учун хавфли ҳолатларни келтириб чиқариши эҳтимолини оширади.
Аниқланган муаммоларни бартараф этиш, эски ёғоч устунларни бетон устунларга алмаштириш, тартибсиз тортилган электр тармоқларини хавфсиз ҳолатга келтириш ҳамда трансформаторларни белгиланган талаблар асосида муҳофаза панжаралари билан ўраш чораларини кўриш юзасидан тегишли мутасадди ташкилот раҳбари номига депутатлик сўрови юборилди.
Депутат томонидан депутатлик сўровида кўтарилган масалаларнинг ҳал этилиши назоратга олинди.