#24_Тавсия #Ободонлаштириш #ДепутатНазорати
ИНФРАТУЗИЛМА ИШЛАРИ ДЕПУТАТЛАР НАЗОРАТИДА
Халқ депутатлари Қўрғонтепа туман Кенгаши раиси А. Икромов, Кенгаш котибияти мудири Т. Саипов ҳамда 5-«Ибн Сино» сайлов округи депутати Бегмурод Низамиддинов томонидан «Устоз» ва «Ибн Сино» МФЙлари оралиғида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида автомобил йўлининг икки томонида янги латок ва дренаж тизимларини қуриш, шунингдек, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уйлар том қисми орқали ўтувчи ҳаво электр узатиш тармоғини муҳофазаланган ер ости электр тармоғига алмаштириш ишларининг бориши кўздан кечирилди.
Амалга оширилаётган ишлар сифати ва муддатлари юзасидан масъулларга тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.