Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
«Режа аниқ, мақсад ягона: Қўрғонтепа туман Кенгаши котибияти ўз фаолиятини қатъий назорат остида давом эттиради»
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАН КЕНГАШИ РАҲБАРИЯТИ ВА КОТИБИЯТИ
янв.21
ҲИСОБОТЛАР ТИНГЛАНДИ ЭНДИ НАТИЖА ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?
янв.21
ЯНГИ ҲАФТА — ЯНГИ ВАЗИФАЛАР: КОТИБИЯТДА ИШ РЕЖАСИ ТАСДИҚЛАНДИ!
янв.21
ИНФРАТУЗИЛМА ИШЛАРИ ДЕПУТАТЛАР НАЗОРАТИДА
янв.21
ЧИҚИНДИ ВА СПОРТ ИНШООТЛАРИ: ҲОЛАТ ҚАНДАЙ?
янв.21
APREL OYIDA AMALGA OSHIRILADIGAN MUHIM ISHLAR
янв.21
ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВА ЧЕККА ҲУДУДЛАР: ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ КУЧАЙТИРИЛАДИ
янв.21
МАРТ ОЙИДАГИ УСТУВОР ВАЗИФАЛАР ВА НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ
янв.21
ХАЛҚ ИЧИДА САМИМИЙ МУЛОҚОТ: МУАММОЛАРНИНГ ЕЧИМИ БОШ МАҚСАДИМИЗ!
ЗАМОНАВИЙ ИНТЕНСИВ БОҒЛАР — ЮҚОРИ ҲОСИЛ ВА ЭКСПОРТ ГАРОВИ

Ўрганишлар давомида ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, мавжуд боғларни янгилаш ҳамда замонавий интенсив боғдорчиликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ–108-сон Фармонига мувофиқ, 2026–2028 йиллар давомида туманда босқичма-босқич янги саноатлашган интенсив боғлар барпо этиш режалаштирилган.
Жорий йилнинг куз мавсумида ташаббускорлар томонидан жами 332 гектар майдонда замонавий интенсив боғлар ташкил этилиши белгиланган. Шундан 200 гектари эскирган ва кам ҳосилли боғлар ўрнида, қолган қисми эса ғалла майдонларини мақбуллаштириш ҳисобига барпо этилади.
Ўрганишлар жараёнида бир қатор фермер хўжаликларидаги кам ҳосилли, маънан эскирган ва иқтисодий жиҳатдан самарасиз боғлар ҳолати танқидий-таҳлилий ўрганилди.
Хусусан, «Тўйчи Неъматов Бекобод» ҳамда «Бирлашган Феруз Умид Ороли» агрофирмалари ҳудудида фермерлар ва боғбонлар иштирокида учрашувлар ўтказилди.
Учрашувларда замонавий агротехнологиялар асосида интенсив боғлар ташкил этиш, ерларнинг унумдорлигини ошириш, сув ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланиш ҳамда ички ва ташқи бозорда талаб юқори бўлган экспортбоп маҳсулотлар етиштириш бўйича тегишли тушунтириш ва тавсиялар берилди.
Шунингдек, интенсив боғларни барпо этиш ишларини белгиланган агротехник талаблар асосида, сифатли ва ўз муддатида амалга ошириш юзасидан масъулларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.
Мазкур чора-тадбирлар Янгиқўрғон туманида боғдорчилик самарадорлигини ошириш, экспортбоп мева-сабзавот маҳсулотлари ҳажмини кўпайтириш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда қишлоқ хўжалигида юқори қўшимча қиймат шакллантиришга хизмат қилади.

Slide 1 of 2