Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
«Режа аниқ, мақсад ягона: Қўрғонтепа туман Кенгаши котибияти ўз фаолиятини қатъий назорат остида давом эттиради»
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАН КЕНГАШИ РАҲБАРИЯТИ ВА КОТИБИЯТИ
янв.21
ҲИСОБОТЛАР ТИНГЛАНДИ ЭНДИ НАТИЖА ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?
янв.21
ЯНГИ ҲАФТА — ЯНГИ ВАЗИФАЛАР: КОТИБИЯТДА ИШ РЕЖАСИ ТАСДИҚЛАНДИ!
янв.21
ИНФРАТУЗИЛМА ИШЛАРИ ДЕПУТАТЛАР НАЗОРАТИДА
янв.21
ЧИҚИНДИ ВА СПОРТ ИНШООТЛАРИ: ҲОЛАТ ҚАНДАЙ?
янв.21
APREL OYIDA AMALGA OSHIRILADIGAN MUHIM ISHLAR
янв.21
ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВА ЧЕККА ҲУДУДЛАР: ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ КУЧАЙТИРИЛАДИ
янв.21
МАРТ ОЙИДАГИ УСТУВОР ВАЗИФАЛАР ВА НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ
янв.21
ХАЛҚ ИЧИДА САМИМИЙ МУЛОҚОТ: МУАММОЛАРНИНГ ЕЧИМИ БОШ МАҚСАДИМИЗ!
Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган асфалтлаш ишлари жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

ДЕПУТАТ АСФАЛТЛАШ ИШЛАРИНИ ЎРГАНДИ
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ 25-Қизилқиёқ сайлов округи депутати Ғайбуллаев Шавкатжон Муҳаммаджон ўғли томонидан сайлов округида жойлашган маҳаллада Жаҳон банкининг Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган асфалтлаш ишлари жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Ўрганиш давомида олиб борилаётган қурилиш ишларининг сифати, асфальт ётқизиш жараёни ҳамда белгиланган лойиҳа талабларига риоя этилиши кўздан кечирилди.
Шунингдек, йўлнинг мустаҳкамлиги ва узоқ муддат хизмат қилишини таъминлаш мақсадида асфальт йўл четларини ҳашар йўли билан цементлаш ишлари ташкил этилди. Ушбу жараёнда депутат Ғайбуллаев Шавкатжон Муҳаммаджон ўғли шахсан иштирок этиб, ташаббусга бош-қош бўлди.
Тадбир давомида маҳалла фаоллари ва аҳоли вакиллари билан суҳбат ўтказилиб, ҳудуд инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича таклиф ва мулоҳазалар ҳам муҳокама қилинди.
Бундай ишлар аҳоли учун қулай ва хавфсиз шароит яратиш, маҳаллалар ободлигини таъминлаш ҳамда йўллар сифатини яхшилашга хизмат қилмоқда.

Slide 1 of 1