Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
«Режа аниқ, мақсад ягона: Қўрғонтепа туман Кенгаши котибияти ўз фаолиятини қатъий назорат остида давом эттиради»
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАН КЕНГАШИ РАҲБАРИЯТИ ВА КОТИБИЯТИ
янв.21
ҲИСОБОТЛАР ТИНГЛАНДИ ЭНДИ НАТИЖА ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?
янв.21
ЯНГИ ҲАФТА — ЯНГИ ВАЗИФАЛАР: КОТИБИЯТДА ИШ РЕЖАСИ ТАСДИҚЛАНДИ!
янв.21
ИНФРАТУЗИЛМА ИШЛАРИ ДЕПУТАТЛАР НАЗОРАТИДА
янв.21
ЧИҚИНДИ ВА СПОРТ ИНШООТЛАРИ: ҲОЛАТ ҚАНДАЙ?
янв.21
APREL OYIDA AMALGA OSHIRILADIGAN MUHIM ISHLAR
янв.21
ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВА ЧЕККА ҲУДУДЛАР: ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ КУЧАЙТИРИЛАДИ
янв.21
МАРТ ОЙИДАГИ УСТУВОР ВАЗИФАЛАР ВА НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ
янв.21
ХАЛҚ ИЧИДА САМИМИЙ МУЛОҚОТ: МУАММОЛАРНИНГ ЕЧИМИ БОШ МАҚСАДИМИЗ!
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИДА МУҲИМ МАСАЛАЛАР КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИДА МУҲИМ МАСАЛАЛАР КЎРИБ ЧИҚИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгашида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 30 январдаги ПФ–17-сонли “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини молиялаштириш тартиб-таомилларини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони ҳамда 2026 йил 5 февралдаги ПҚ–49-сонли “2026 йилда ҳудудларни янгича ёндашувлар асосида ривожлантириш орқали аҳоли даромадини ошириш, барқарор иш ўринларини яратиш ҳамда камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Йиғилишда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Р. Шомирзаев томонидан мазкур қарорлар ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот берилди ва ушбу ахборот маълумот учун қабул қилинди.
Шунингдек, туманда энергия самарадорлиги ошириладиган ҳамда иситиш тизимлари яхшиланадиган ижтимоий реестрга киритилган, 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган ва меҳнатга лаёқатли аъзоси мавжуд бўлмаган оилалар рўйхати тасдиқланди.
Қарорга мувофиқ, “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармаси маблағлари ҳисобидан маҳалла еттилиги хулосалари асосида 7 та эҳтиёжманд оиланинг хонадонларида: 🔹 девор ва том қисмларини изоляция қилиш; 🔹 энергия тежамкор эшик ва деразалар ўрнатиш; 🔹 қуёш панеллари ёки гелиоколлекторлар ўрнатиш ишларини амалга ошириш учун зарур қурилиш материаллари ва жиҳозлар сотиб олишга 432 миллион сўм маблағ ажратилиши маъқулланди.
Бундан ташқари, Қурбон ҳайити муносабати билан давлатимиз раҳбарининг қарори асосида ижтимоий реестрнинг “давлат таъминотидаги оила” тоифасига киритилган оилалар ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган 1665 нафар фуқарога озиқ-овқат маҳсулотлари учун 685 миллион 980 минг сўм маблағ ажратилиши белгиланди.
📌 Ушбу мақсадлар учун жами: 1 миллиард 117 миллион 980 минг сўм маблағ йўналтирилиши маълум қилинди.
✅ Қабул қилинган қарорлар аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг яшаш шароитларини янада яхшилашга хизмат қилади.