Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
«Режа аниқ, мақсад ягона: Қўрғонтепа туман Кенгаши котибияти ўз фаолиятини қатъий назорат остида давом эттиради»
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАН КЕНГАШИ РАҲБАРИЯТИ ВА КОТИБИЯТИ
янв.21
ҲИСОБОТЛАР ТИНГЛАНДИ ЭНДИ НАТИЖА ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?
янв.21
ЯНГИ ҲАФТА — ЯНГИ ВАЗИФАЛАР: КОТИБИЯТДА ИШ РЕЖАСИ ТАСДИҚЛАНДИ!
янв.21
ИНФРАТУЗИЛМА ИШЛАРИ ДЕПУТАТЛАР НАЗОРАТИДА
янв.21
ЧИҚИНДИ ВА СПОРТ ИНШООТЛАРИ: ҲОЛАТ ҚАНДАЙ?
янв.21
APREL OYIDA AMALGA OSHIRILADIGAN MUHIM ISHLAR
янв.21
ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВА ЧЕККА ҲУДУДЛАР: ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ КУЧАЙТИРИЛАДИ
янв.21
МАРТ ОЙИДАГИ УСТУВОР ВАЗИФАЛАР ВА НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ
янв.21
ХАЛҚ ИЧИДА САМИМИЙ МУЛОҚОТ: МУАММОЛАРНИНГ ЕЧИМИ БОШ МАҚСАДИМИЗ!
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИДА МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ ИЖРОСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИДА МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ ИЖРОСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
✔️Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгашининг доимий комиссия йиғилишида Янгиқўрғон туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи ўринбосарининг туман маҳаллий бюджетининг 2026 йил I-чоракдаги ижроси юзасидан ҳисоботи ҳамда ушбу масалани ўрганиш бўйича тузилган ишчи гуруҳ маълумотномаси муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, 2026 йил I-чорагида туман маҳаллий бюджети даромадлар режаси 36 млрд 91,7 млн сўм этиб белгиланган бўлиб, амалда 40 млрд 295 млн сўм тушум таъминланди. Бу режага нисбатан 111,6 фоизни ташкил этиб, 4 млрд 203,4 млн сўм ортиқча бажарилганини кўрсатади.
Шунингдек, маҳаллий бюджет харажатлари субсидия маблағлари билан бирга 49 млрд 199,5 млн сўм этиб режалаштирилиб, амалда 46 млрд 521,3 млн сўм ёки 94,6 фоизга ижро этилгани қайд этилди.
📌 “Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми доирасида аҳоли томонидан энг кўп овоз тўплаган 14 та лойиҳа ғолиб деб топилган. Уларнинг: 🔹 6 таси — ички йўлларни таъмирлаш; 🔹 7 таси — умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш; 🔹 1 таси — Янгиқўрғон туман 2-сонли техникумини таъмирлаш лойиҳаларидан иборат.
Ғолиб лойиҳаларни амалга ошириш учун жами 21 млрд 87 млн сўм маблағ йўналтирилган.
Йиғилишда бюджет даромадлари базасини кенгайтириш, яширин иқтисодиётга қарши курашиш, солиқ тушумларини ошириш, ер ва мол-мулк солиқларини ундириш, норасмий меҳнат муносабатларини қисқартириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳам атрофлича таҳлил қилинди.
Шу билан бирга, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, кредитор ва дебитор қарздорликларни қисқартириш, “Ташаббусли бюджет” лойиҳаларини ўз вақтида молиялаштириш ҳамда ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан ҳам ахборот берилди.
Йиғилиш якунида депутатлар томонидан соҳани янада такомиллаштириш, бюджет интизомини мустаҳкамлаш ва аҳоли манфаатларига хизмат қилувчи лойиҳалар ижросини самарали ташкил этиш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар билдирилди.