Yangiliklar

“9 май – Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Ромитан туманида кенг кўламли тадбир бўлиб ўтди

Инсон бор экан, хотира – муқаддас. Ҳеч ким, ҳеч нарса эсдан чиқмайди. Халқ бугунги тинч-хотиржам замонни асраб-авайлаш, қадрига етиш учун ҳам урушни, унинг қаҳрамонларини, ғалабага муносиб ҳисса қўшган ҳеч бир кишини хотирасидан фориғ қилмайди.

Жасорат эгаларини хотирлаш, орамиздаги фидойи инсонларнинг фидокорона меҳнати, тинчликнинг қадрига етиш, мусаффо осмон, тинч-осойишта ҳаёт, фаровон турмуш учун шукроналик халқимизга хос азалий одат.

Бугун “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” байрами ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк Ғалабанинг 79 йиллиги муносабати билан Ромитан туман марказида жойлашган “Хотира ва Истироҳат боғи”да кенг кўламли тадбир бўлиб ўтди. 

Slide 1 of 1