Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ҲИСОБОТЛАР ТИНГЛАНДИ ЭНДИ НАТИЖА ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?
янв.21
ЯНГИ ҲАФТА — ЯНГИ ВАЗИФАЛАР: КОТИБИЯТДА ИШ РЕЖАСИ ТАСДИҚЛАНДИ!
янв.21
ИНФРАТУЗИЛМА ИШЛАРИ ДЕПУТАТЛАР НАЗОРАТИДА
янв.21
ЧИҚИНДИ ВА СПОРТ ИНШООТЛАРИ: ҲОЛАТ ҚАНДАЙ?
янв.21
APREL OYIDA AMALGA OSHIRILADIGAN MUHIM ISHLAR
янв.21
ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВА ЧЕККА ҲУДУДЛАР: ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ КУЧАЙТИРИЛАДИ
янв.21
МАРТ ОЙИДАГИ УСТУВОР ВАЗИФАЛАР ВА НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ
янв.21
ХАЛҚ ИЧИДА САМИМИЙ МУЛОҚОТ: МУАММОЛАРНИНГ ЕЧИМИ БОШ МАҚСАДИМИЗ!
янв.21
БЕПУЛ ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМ — ЭНДИ ЯНАДА ЯҚИН!
янв.21
Бугунги сессия туман аҳли учун муҳим бўлган қарорлар билан якунланди!
Бирдамлик самараси — Бобуршоҳ маҳалласида янги ҳаёт

Бирдамлик самараси — Бобуршоҳ маҳалласида янги ҳаёт

Аввал хабар берилганидек, Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши 16-Чорсу сайлов округи депутати Рустамжон Исақов хамда маҳалла фаолларининг ташаббуси ва аҳолининг бирдамликдаги ҳашар кўмаги билан Наманган шаҳридаги Бобуршоҳ маҳалласи янгидан барпо этилди.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2026 йилнинг “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” деб эълон қилиниши ушбу эзгу ишлар учун мустаҳкам асос бўлди.

Бугун Бобуршоҳ маҳалласининг очилиш маросими бўлиб ўтди ва замонавий талабларга жавоб берадиган янги маҳалла биноси аҳоли хизматига топширилди. 

Янги бино маҳаллада жамоатчилик фаоллигини ошириш, аҳоли муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш ҳамда маҳалла ҳаётини янада жонлантиришга хизмат қилади.

Маҳалламиз равнақи йўлида амалга оширилаётган бундай хайрли ишлар бардавом бўлсин!

Slide 1 of 6