Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ҲИСОБОТЛАР ТИНГЛАНДИ ЭНДИ НАТИЖА ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?
янв.21
ЯНГИ ҲАФТА — ЯНГИ ВАЗИФАЛАР: КОТИБИЯТДА ИШ РЕЖАСИ ТАСДИҚЛАНДИ!
янв.21
ИНФРАТУЗИЛМА ИШЛАРИ ДЕПУТАТЛАР НАЗОРАТИДА
янв.21
ЧИҚИНДИ ВА СПОРТ ИНШООТЛАРИ: ҲОЛАТ ҚАНДАЙ?
янв.21
APREL OYIDA AMALGA OSHIRILADIGAN MUHIM ISHLAR
янв.21
ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВА ЧЕККА ҲУДУДЛАР: ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ КУЧАЙТИРИЛАДИ
янв.21
МАРТ ОЙИДАГИ УСТУВОР ВАЗИФАЛАР ВА НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ
янв.21
ХАЛҚ ИЧИДА САМИМИЙ МУЛОҚОТ: МУАММОЛАРНИНГ ЕЧИМИ БОШ МАҚСАДИМИЗ!
янв.21
БЕПУЛ ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМ — ЭНДИ ЯНАДА ЯҚИН!
янв.21
Бугунги сессия туман аҳли учун муҳим бўлган қарорлар билан якунланди!
Коррупцияга қарши курашиш вилоят Ҳудудий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

 Коррупцияга қарши курашиш вилоят Ҳудудий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. 

Жорий йилнинг 10-декабр куни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мажлислар залида Коррупсияга қарши курашиш вилоят Ҳудудий кенгашининг Вилоятда коррупсиянинг олдини олиш, унга қарши курашиш, маиший коррупсияга барҳам бериш, коррупсияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш бўйича ишлаб чиқилган йўл харитаси ҳамда Шароф Рашидов туманини “коррупсиядан холи” ҳудудга айлантириш юзасидан чора-тадбирлар режаси ижроси юзасидан муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Коррупцияга қарши курашиш Ҳудудий кенгаш аъзолари, тегишли ташкилот-бошқарма раҳбарлари, нодавлат-нотижорат ташкилот раҳбарлари оммавий ахборот воисталар вакиллари иштирок этишди.  

Мазкур йиғилишда:  

- Марказий банк Жиззах вилояти Бош бошқармаси бошлиғининг Банк тизимида коррупсия ҳолатларини олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисидаги;  

-Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг вилоятда соғлиқни сақлаш соҳасида коррупсия ҳолатларини олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисидаги;  

-Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг вилоятда мактабгача ва вактаб таълими
соҳасида коррупсия ҳолатларини олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралари тўғрисидаги;
 

- Ҳудудда бандлик соҳасида коррупция ҳолатларини олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи ҳисоботлари эшитилди.
Йиғилиш якунида 9-декабр “Халқаро коррупсияга қарши курашиш куни” муносабати билан “Коррупсия –
тараққиёт йўлига тўсиқ” номли кўрик-танловининг ғолибларни аниқланиб, Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.
  

  

   

Slide 1 of 1