Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
“Uzumzor” mahallasida yoshlar yetakchisi faoliyati o‘rganildi
янв.21
Mahallalarda soliq ma’muriyatchiligi bo‘yicha olib borilayotgan ishlar o‘rganildi
янв.21
Deputatlik so‘roviga rasmiy javob taqdim etildi
янв.21
Tadbirkorlik subyektlarida yangi soliq tartiblari yuzasidan o‘rganish o‘tkazildi
янв.21
Mahalliy byudjet daromadlari ijrosi yuzasidan o‘rganish o‘tkazildi
янв.21
Hududiy dasturlar ijrosi yuzasidan o‘rganish olib borildi
янв.21
Soliq tizimidagi islohotlar yuzasidan amaliy o‘rganish o‘tkazildi
янв.21
Soliq inspeksiyasida mahalliy byudjet ijrosi yuzasidan o‘rganish o‘tkazildi
янв.21
Deputatlik so‘rovi yuborildi
янв.21
Mahalladagi hokim yordamchisi faoliyati o‘rganildi
ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШ БЎЙИЧА ҲИСОБОТ ЭШИТИЛДИ

ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШ БЎЙИЧА ҲИСОБОТ ЭШИТИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашида доимий комиссиялар йиғилиши давом этмоқда.
Йиғилишда Янгиқўрғон тумани Ёшлар ишлари бўлими томонидан 2026 йилнинг 5 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот эшитилди.
Ҳисоботда таъкидланишича, тумандаги 68 та маҳалла фуқаролар йиғинида ёшлар етакчилари фаолият юритиб, ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб этиш, маънавиятини юксалтириш, спорт ва маданий тадбирларга кенг қамраб олиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, муддатли ҳарбий хизматдан қайтган 210 нафар ёш раҳбарларга бириктирилган бўлиб, уларнинг 153 нафари билан учрашувлар ўтказилди, 60 нафарининг бандлиги таъминланди.
Шунингдек, ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида 31 нафар ёшга 548 млн сўм, 4 нафар ёшга 340 млн сўм кредит маблағлари ажратилган.
“Ёшлар дафтари” электрон платформаси орқали 26 нафар ёш рўйхатга олиниб, 9 нафарига жамғарма ҳисобидан амалий ёрдам кўрсатилган. Бу мақсадлар учун 34,1 млн сўм маблағ сарфланган.
“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида 58 195 нафар ёш электрон рўйхатдан ўтган. Ўтган даврда 68 та маҳаллада 516 та танлов ва спорт мусобақалари ўтказилиб, 30 мингдан ортиқ ёшлар қамраб олинган.
Йиғилишда ёшларни китобхонликка жалб этиш, хорижий тиллар, замонавий касблар, ахборот технологиялари ва шахмат спорт турини оммалаштириш борасидаги ишлар ҳам муҳокама қилинди.
Ҳисобот якунида туман марказида замонавий “Капсула кутубхона” ташкил этиш учун “Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан 250 млн сўм, шунингдек, “Ёшлар ойлиги” доирасида тадбирлар ва фестивалларни ташкил этиш учун 100 млн сўм маблағ ажратиш масаласини навбатдаги сессия кун тартибига киритиш таклифи билдирилди.

Slide 1 of 1