Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Ayni kunlarda “9-dekabr – Xalqaro korrupsiyaga qarshi kurash” kuniga bag‘ishlangan Aksilkorrupsiya oyligi bo'lib o'tmoqda.
янв.21
Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенагшининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
Senator Z. Bekatova joriy yilning 14-noyabr kuni Qashqadaryo viloyatida bo‘lib, bir kun davomida bir nechta muhim uchrashuv va muloqotlarda qatnashdi.
янв.21
Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенагшининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
янв.21
Вилоятимиз ҳудудларида 2025-2026 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари изчил амалга оширилмоқда. Мавсумни беталофат ўтказиш мақсадида коммунал ҳамда ижтимоий соҳа объектларини тўлиқ тайёр ҳолатга келтириш, уларнинг барқарор фаолиятини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўрилмоқда.
янв.21
Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг навбатдаги 17-сессияси бўлиб ўтди!
янв.21
“Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Қашқадарё вилоятида ижро этилиши ҳолатини ўрганилди
янв.21
“Барқарор тараққиёт сари: Ўзбекистоннинг МДҲ саммитидаги янгича қараш ва ташаббуслари”
янв.21
ОРТГА ҚАЙТМАС ИСЛОҲОТЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТТИРИЛАДИ
янв.21
Prezidentimiz - BMT Bosh Assambleyasining 80-sessiyasida so‘zlagan nutqida muhim tashabbuslarni ilgari surdi.
“Барқарор тараққиёт сари: Ўзбекистоннинг МДҲ саммитидаги янгича қараш ва ташаббуслари”

 Тожикистон Республикасида бўлиб ўтган навбатдаги МДҲ давлат раҳбарлари
саммитида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган
ташаббуслар мамлакатимиз ташқи сиёсатининг прагматик ва қатъий асосларини яна
бир бор намоён этди. Бу ташаббуслар нафақат миллий манфаатларни, балки бутун
МДҲ маконида барқарор ривожланиш ва самарали ҳамкорликни таъминлашга қаратилган
йирик сиёсий-иқтисодий дастур сифатида қабул қилинмоқда. Президент нутқидаги
ҳар бир таклиф - минтақавий барқарорлик, иқтисодий юксалиш, инновацион салоҳият
ва инсон капиталини ривожлантириш йўналишларига бағишлангани билан
аҳамиятлидир.
 

Глобал сиёсий ва иқтисодий вазият тез ўзгараётган бу даврда, МДҲ
доирасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш фақат сиёсий эҳтиёж эмас, балки умумий
барқарорлик ва хавфсизликнинг кафолати сифатида қаралмоқда. Ўзбекистон бу
ташкилотни тарихий боғлиқлик рамзи эмас, балки янги глобал чақириқларга
биргаликда жавоб изловчи амалий ҳамкорлик минбари сифатида кўради.
 

Хусусан, Давлатимиз раҳбарининг транспорт соҳасидаги давлат-хусусий
шериклик асосида конференция ўтказиш, интеграциялашган ахборот-логистика
марказлари яратиш ташаббуслари - МДҲ маконида эркин ҳаракат, савдо айланмаси ва
ҳудудий боғлиқликни кучайтиришга хизмат қилади.
 

Саммитда илгари сурилган иқтисодий ва инновацион ташаббуслар ҳам амалдаги
муносабатларга янги нафас бағишлади. Хусусан, махсус иқтисодий ва саноат
зоналари учун “йўл харитаси” ишлаб чиқиш таклифи, венчур платформаларни яратиш
ғояси ёш тадбиркорлар ва стартаплар учун янги имконият эшикларини очади.
 

Шунингдек, “ИННОПРОМ” кўргазмаси доирасида МДҲ инновацион саноат форумини
Тошкентда ўтказиш режаси мамлакатимизда ишлаб чиқариш кооперациясини
чуқурлаштириш, янги технологияларни жалб этиш ва минтақавий саноат
интеграциясини кучайтириш имконини яратади.
 

Энергетика ва рақамлаштириш соҳасидаги ташаббуслар ҳам бугунги замоннинг асосий
талаблари ҳисобланади. Президентнинг атом ва муқобил энергияни ривожлантириш,
шунингдек, сунъий интеллект технологияларини кенгайтириш бўйича таклифлари -
МДҲни “яшил иқтисодиёт” ва рақамли суверенитет сари етакловчи йўналишлардир. Бу
эса нафақат иқтисодий самара, балки барқарор экология ва хавфсиз рақамли муҳит
учун ҳам муҳим аҳамиятга эга.
 

Таълим ва ёшлар сиёсатидаги ҳамкорлик ташаббуслари эса келажак авлодни
ягона билим ва тафаккур майдонида бирлаштиришга қаратилган. Академик
дастурларни ўзаро тан олиш, ёшлар форумларини ташкил этиш, иқтидорли ёшларни
инновацион жараёнларга жалб қилиш - бу фақат битта давлатнинг эмас, балки бутун
ҳамдўстлик маконининг истиқболидир.
 

Президентнинг таклифлари фақат иқтисодий ва
инновацион соҳаларни эмас, балки минтақада тинчлик ва хавфсизликни
мустаҳкамлашни ҳам назарда тутади. Айниқса, глобал геосиёсий беқарорлик
шароитида МДҲ давлатларининг бир-бири билан очиқ мулоқот олиб бориши, ахборот
хавфсизлиги ва экстремизмга қарши курашда ҳамкорликни кучайтириши умумий
барқарорликни таъминлашнинг энг муҳим омили сифатида намоён бўлди. Ўзбекистон
бу йўналишда “ишонч орқали хавфсизлик” тамойилини илгари сурмоқда.
 

Юртбошимиз таъбири билан айтганда, бугунги мураккаб дунёда МДҲни фақат яқин
қўшничилик рамзи сифатида эмас, амалий ҳамкорлик ва ишонч тузилмаси сифатида
сақлаб қолиш барча аъзо давлатлар зиммасидаги умумий масъулиятдир.
Ўзбекистоннинг таклиф ва ташаббуслари ана шу масъулиятни ҳис этган ҳолда,
ҳамжиҳатлик, очиқлик ва барқарор тараққиётга интилиш йўлида муҳим дастурий
йўналиш бўлиб хизмат қилмоқда.
 

  

Даврон КЕСИМОВ,
Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази
Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари,
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати.