Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг
80-юбилей сессиясида сўзлаган нутқида : -Биз Барқарор ривожланиш мақсадларига ҳамоҳанг ҳолда, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий Янги Ўзбекистонни барпо этиш сиёсатини олиб бормоқдамиз. Бунинг учун ортга қайтмас ислоҳотларимизни изчил давом эттиряпмиз. Устувор мақсадимиз – мамлакатимизда яшаётган ҳар бир оиланинг, ҳар бир фуқаронинг ҳаётини тубдан ўзгартириш, инсон қадри ва фаровонлигини оширишдир.Сўнгги йилларда Ўзбекистонда
камбағаллик даражасини 35 фоиздан 6,6 фоизгача қисқартиришга эришдик. Бунга, аввало, таълим ва илм-фан соҳасини ўзгартириш, инновацион тармоқлар ва технологик саноат корхоналарини барпо этиш, “яшил” энергетика ва транспорт
инфратузилмасини модернизация қилиш, кичик бизнесни ҳар томонлама ривожлантириш ва натижада миллионлаб иш ўринлари яратиш орқали эришмоқдамиз. Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлида олган мажбуриятларимизга содиқмиз. 2030 йилга бориб “даромади ўртадан юқори” бўлган мамлакатлар қаторига киришни ният қилганмиз.Шу мақсадда очиқ ва прагматик сиёсатимизни изчил давом эттирамиз –деб эътироф этди.
Давлатимиз раҳбарининг БМТ бош ассамблеясида сўзлаган нутқида кейинги 8 йилда мамлакатимизда ислоҳотлар
самараси асосланган ҳолда рақамларда кўрсатиб ўтилди. Бугунги кундаги юртбошимизни бутун минтақамиз бўйлаб стратегик мақсадга эришганлиги юзасидан ҳамда Янги Марказий Осиёни шакллантириш борасида олиб бораётган самарали ишларини таъкидламасдан бўлмайди. Бир сўз билан айтганда муҳтарам Президентимизни БМТ Бош Ассамбеясидаги сўзлаган нутқи ҳамда илгари сурган ташаббуслари Ўзбекистоннинг глобал ва минтақавий масалаларда фаол иштирокини намоён этди.
Дилшод ТУРСУНОВ,
Халқ депутатлари Қарши тумани Кенгаши котибияти мудири